Маълумки, навбатдан ташқари педагог кадрлар аттестацияси ҳамда касбий сертификатлаш синовларига мурожаат юборишда давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилар эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сон қарорига асосан, эндиликда педагогларга ушбу йиғим базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида этиб белгиланди.

Педагоглар мурожаат юборишда қуйидаги усуллардан фойдаланишлари мумкин:

Вазирликнинг расмий pedagog.uzedu.uz платформаси орқали

Давлат хизматлари марказлари орқали

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали

Маълумот учун: ҳозирги кунда касбий сертификатлаш синовларида иштирок этиш учун мурожаат юбориш давом этмоқда. Қабул жорий йил 31 июлгача давом этади.

Август-декабрь ойларида ўтказиладиган малака (тест) синовларида иштирок этиш учун қабул 1 августдан бошланиши режалаштирилган.