Мономарказда жами 32 та йўналишда касбга тайёрлаш, хорижий тиллар, рақамли технологиялар ва тадбиркорликни ўргатиш курслари ташкил этилди, дейилади Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги берган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз қарори билан  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида тажриба сифатида “Ишга марҳамат” мономаркази ташкил этилиб, илк фаолиятини 2019 йил сентябрь ойида Яшнобод туманида бошлаган эди. Айни пайтда босқичма-босқич мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида “Ишга марҳамат” мономарказлари аҳолига ўз хизматларини кўрсатиб келмоқда.