Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси тайёрланиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра “Сентоб туризм қишлоғи” ташкил этилиб, тегишли чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республика Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сонли Фармонига мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб, «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақоми берилган фуқаролар йиғинлари «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурларига биринчи навбатда киритилади.