Жорий йилнинг 4 сентябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали «Зарафшон дарёсида минглаб балиқлар нобуд бўлди» номли хабар тарқатилган эди.

Аниқланишича, 2022 йилнинг 4-5 сентябрь кунлари «Навоийазот» акциядорлик жамиятига қарашли 1-ташланмаси (267-сонли қудуқ) орқали «Зарафшон» дарёсига меъёридан ортиқ даражада ифлосланган сувлар оқизилаётганлиги натижасида дарёдаги 2 млрд. 613 млн. 510 минг сўмлик жами 4204 дона турли хилдаги балиқлар нобуд бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 8 октябрь куни Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан «Навоийазот» АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 196-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.