Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси режасига мувофиқ ташкил этилган илк мамлакат чемпионати баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафарга яқин ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушмоқда. Мазкур чемпионат баҳсларида дастлаб, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.
Чемпионатда ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 11 та вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш тушади. Мусобақа 16 апрелга қадар давом этади.