Ғолиблар орасида Навоий вилоятида фаолият юритиб келаётган нодавлат ташкилотлари ҳам бор.
Масалан, “Жамият ва оилада соғлом ижтимоий-маънавий ва тиббий муҳитни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш” мавзусидаги Давлат грантлари ажратиш учун 1-танловда «Экосан» экология ва саломатлик халқаро хайрия жамоат фонди Навоий вилоят ҳудудий ташкилоти, Навоий вилояти «Меҳрибон қўллар – Навоий» уюшмаси, «Ояма Киокушинкай-кан каратэ» мактаби, «Экотуризм ва экоҳуқуқ» биоэкологик маркази жамоат бирлашмаси ташкилоти, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказининг Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Навоий вилоят ташкилоти ғолиб деб топилди.
“Ҳаракатлар стратегияси, «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастури ижросида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокини таъминлаш” мавзусидаги Давлат грантлари ажратиш учун 2-танловда Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Конимех туман ҳудудий бўлинмаси, “NTV” телеканали ва «Сўғдиёна» аёллар маркази лойиҳалари ғолибликка муносиб деб топилган.
Вилоят ҳокимлигида ушбу танловнинг навоийлик ғолибларига давлат гранти сертификатлари тантанали равишда топширилди.