“Навоийни англаш сари” деб номланган ушбу китоб мутафаккир ҳаёти, ижоди, фаолияти ва Темурийлар адабий муҳитидаги ўрни ҳақида бўлиб, илмий, илмий-оммабоп мақола ва адиб ижодига оид материаллардан иборат.
Мақолалар Алишер Навоий ижодини замонамиз китобхонлари тушуниши, англаши ва қабул қилиши борасидаги мақолалари билан эътиборга моликдир. Шунингдек, мақолаларда шоир ижодидаги ижтимоий муҳит билан муносабат, навоийшунослик тарихи ва навоийшунос олимлар, Навоий асарларининг қўлёзмадаги ҳаёти, буюк шоирнинг кейинги давр ўзбек мумтоз адабиёти ва Усмонлилар адабиётига таъсири каби масалаларга алоҳида ўрин берилган.