Кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов, Адҳам Икрамов бошчилигидаги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги мутасаддилари, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, марказ раҳбарияти ва ёш спортчиларимиз иштирок этди.

Марказда вилоятларнинг ўзига хос урф-одатлари, турли анъаналари, тансиқ таомлари намойиш этилди. Бу орқали ёш чемпионлар ва меҳмонлар мамлакатимизнинг бой маданий мероси, тарихий анъаналари билан яқиндан танишди.

Яна бир аҳамиятли томони, байрам байрамга уланиб, марказдаги қайта таъмирланган футбол майдони, янги қурилган камондан отиш мажмуаси ўқувчилар ихтиёрига фойдаланишга топширилди. Бу мажмуалар келгусида янги чемпионларни тарбиялаш йўлида хизмат қилиши, миллий урф-одатларимизни ўзида жам қилган бундай байрамлар юртимизнинг бой тарихини янада чуқур англашга ёрдам бериши алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев марказ ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш “эстафета”сини бошлаб берди.