28 декабрь Россия ўз ҳудудида коронавирус қурбонлари сонининг уч баравар кўплигини тан олиши натижасида бу давлат CОVID-19дан ўлим кўрсаткичлари бўйича дунёда учинчи ўринга кўтарилди.

Шу ўринда айтиш жоизки, Росстат статистика агентлиги маълумотига кўра, Россияда январь-ноябрь ойлари орасида қайд этилган барча ўлимлар сони 229 700 та бўлган. Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикованинг айтишича, бу ўлимлар вирус сабабли юз берган. Бу мамлакатда CОVID-19 касаллигидан 186 минг киши вафот этганини англатади.

Расмий статистикага кўра, бугунги кунда ушбу давлатда вирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди. Қурбонлар сони 55 265 тани ташкил қилмоқда.