Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан вилоят умумтаълим мактаблари она тили ва адабиёт ўқитувчилари ўртасида "Назм дорилфунунининг бетакрор шоири" мавзусида ўқув семинар ташкил этилди. Тадбирда шоир ҳаёти, ижодий меросини чуқурроқ ўрганиш, асарларини ўқувчи ёшларга қизиқарли ва тушунарли қилиб етказиб беришда илғор дарс услубларидан фойдаланиш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, ижод мактаби ўқитувчилари она тили ва адабиёт фанини ўқитиш жараёнида юзага келадиган айрим муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими ҳақидаги тақдимотларини намойиш қилишди. Айниқса, ўқувчиларнинг Абдулла Орипов қаламига мансуб шеърлари ва драматик асарларига ишланган саҳна кўринишлари билан чиқишлари семинар иштирокчиларида илиқ таассурот қолдирди. Бундай тадбирларни йил давомида ўтказишга келишиб олинди.