Россиянинг “Восток” антарктика станциясида 18 март куни бу фаслда одатда кузатиладиган 55-60 градус ўрнига термометр Цельсий шкласи бўйича 17,7 даражани қайд этди. Арктикада — Шпицбергенда ҳам рекорд даража — плюс 3,9 градус қайд этилди.

“Менинг назаримда гап катта эҳтимол билан оддий тасодиф ҳақида бормоқда. Бундай тасодифларни таққослаш нотўғри. Бу мисол учун Владивостокда қор, Москвада ёмғир ёққанини таҳлил қилишдек гап”, дейди мутахассис.

Олимнинг таъкидлашича, исиш билан ҳолат биринчи йил кузатилаётгани йўқ. Ҳақиқатдан ҳам Антарктидада музликлар эрияпти. Тўғри иккита қутбда ҳам ҳаво ҳароратининг кўтарилгани қайд этилди, лекин ўзгаришлар фаоллашди, деган хулосани билдиришга ҳали эрта, дейилади ria.ru сайтида.