Нетаньяху ўз баёнотида буйруқ юқори лавозимли мудофаа амалдорлари билан хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувлардан сўнг берилганини айтди.
Сешанба куни Исроил давлат армияси радиоси ҲАМАС жангарилари Исроил позицияларига танкка қарши қуроллар ва снайпер ўқлари билан ҳужум қилганидан сўнг, Исроил кучлари Ғазо секторининг жанубидаги Рафаҳ шаҳрига артиллерия ўқларини отганини хабар қилди.
ҲАМАС ҳали Исроилнинг айбловларига изоҳ бермади, деб хабар берди russian.news.cn.