Ушбу воқеа бугунги кунда исломий илмий ва маданий меросни тақдим этишнинг янги даражасини шакллантираётган мажмуанинг беқиёс кўлами ва аҳамиятининг халқаро миқёсдаги эътирофи бўлди.
Марказнинг ташкил этилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ислом цивилизациясининг бой меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилишга қаратилган ташаббусидир.
Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида жойлашган ушбу марказ ўзининг улуғвор меъморий кўрсаткичлари билан ажралиб туради:
ҳудуд майдони — 10 гектар, бинoнинг узунлиги — 161 метр, кенглиги — 118 метр, гумбазнинг баландлиги — 65 метр, хоналарнинг умумий майдони эса қарийб 50 минг квадрат метрни ташкил этади. Айни шу хусусиятлар жаҳон рекордига асос бўлди.
Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганлиги тўғрисидаги сертификат ташкилот вакили Шейда Субаши (Şeyda Subaşı) томонидан тантанали равишда топширилди.
Марказ музейининг туркий дунёнинг энг яхши музейи деб эътироф этилиши халқаро миқёсдаги тан олинишнинг яна бир тасдиғи бўлди.
Бугунги кунда Ислом цивилизацияси маркази шунчки музей эмас, балки тарихий меросни англаш ва тақдим этишда янги йўналишларни белгилаб берувчи кенг кўламли илмий-маданий платформадир.