Аэропортда мамлакатимиз етакчисини Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Эртага, 6 ноябрь куни Президентимиз сунъий интеллект соҳасида хавфсизликни таъминлаш, унинг террористик ва экстремистик мақсадларда ишлатилиши билан курашиш ҳамда янги технологик хатар ва таҳдидларга қарши туришда халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.