Бу ҳақда «Ўзкосмос» агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, маросимда Халқаро астронавтика федерацияси президенти Габриэлла Арриго, Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, «Ўзкосмос» агентлиги директори Шуҳрат Қодиров ҳамда «Сунъий интеллект альянси» ННТ директори Азиз Муҳиддинов иштирок этди.

Мазкур ҳужжат IAC-2028 конгрессини Самарқандда ташкил этиш ва ўтказишга тайёргарликнинг муҳим амалий босқичи ҳисобланади, дейилади Агентлик хабарида.

Эндиликда конгрессни юқори даражада ташкил этиш, халқаро иштирокчилар учун зарур инфратузилмани тайёрлаш ҳамда конгресс дастурини шакллантириш бўйича ишлар давом эттирилади.