Равшан Ҳайдаров шогирдлари Филиппин U-23 терма жамоасини 5:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувда ҳисоб 30-дақиқада Муроджон Ўринбоев томонидан очилди. Иккинчи бўлимда Саидумархон Саиднуриллаев 60 ва 71-дақиқаларда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Филиппинликлар 62-дақиқада Х. Меринонинг голи эвазига ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Бироқ вакилларимиз бунга жавобан яна икки марта гол урди. Рўзибой Файзуллаев 73-дақиқада, Муҳаммадали Рейимов эса 79-дақиқада жамоамизнинг навбатдаги голларига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иштирокини 5:1 ҳисобидаги ишончли ғалаба билан бошлади ва дастлабки уч очкога эга бўлди.

Ўзбекистон U-23 — Филиппин U-23 5:1

Голлар: М. Ўринбоев — 30, С. Саиднуриллаев — 60, 71, Р. Файзуллаев — 73, М. Рейимов — 79; Х. Мерино — 62.