Қуввати 1 560 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасининг умумий қиймати 1,2 миллиард долларни ташкил этади. Лойиҳа 2024 йилнинг якунига бориб ишга туширилиши режалаштирилган. Янги иссиқлик электр станцияси йилига 2,2 миллиард куб метр табиий газ сарфига эга бўлиб, 1,1 миллиард куб метр газни тежайди. Унинг фойдали иш коэффициенти 63 фоизни ташкил этади.

Станция қурилиши давомида 2 000 дан ортиқ иш ўрни яратилади ва ИЭС ишга туширилгач, 150 нафарга яқин мутахассис доимий иш билан таъминланади. 

2020 йилнинг декабрь ойидан бошлаб ўтказилган тадқиқотлар натижада Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида янги иссиқлик электр станцияси қурилиши учун 150 гектар ер майдони ажратилди.