Бу ҳақда Vanguard News портали хабар бермоқда.

Шундай бўлса-да, маҳаллий аҳоли 37 киши ҳалок бўлгани ҳақида айтишмоқда. Гаровга олинганлар сони ўрганилмоқда.

Маълумотларга кўра, қуролланган шахслар Нигер штатида жойлашган Касуван-Дажи қишлоғига мотоциклларда бостириб кириб, тартибсиз ўт очган. Улар дўконларни талон-тарож қилишган ва маҳаллий бозорни ёқиб юборишган.

Нигериянинг турли ҳудудларидаги йирик жиноий гуруҳлар ўғирлик, қотиллик, тўлов учун гаровга олиш ва чорва ўғирликлари билан шуғулланади, деб хабар берди report.az.