Аввал хабар берганимиздек, Мелбурн шаҳрида теннис бўйича мавсумнинг илк «Катта Дубулға» турнири – Австралия очиқ чемпионатининг саралаш баҳслари бошланди.
1 соат 52 дақиқа давом этган баҳсда юртдошимиз биринчи сетни 2:6 ҳисобида бой берган бўлса ҳам, ўйиннинг қолган қисмини ўз ташаббуси остида ўтказди ва 6:3, 6:2 ҳисобларида ғалаба қозонди. Абдураимова иккинчи босқични америкалик Кети Волинесга қарши ўтказади.