Бу ҳақда Нижний Тагил раҳбари Владислав Пинаев Telegram-каналида маълум қилди.
Пайшанба куни Нижний Тагилда газ-ҳаво аралашмаси портлаши оқибатида 5 қаватли бинонинг иккита подъезди қулаб тушди. Ёнғин юз бермади. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аввалроқ 6 киши, жумладан, уч бола жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди, деб хабар беради ria.ru.
“Охирги маълумотларга кўра, етти киши жароҳатланди, улардан беш нафари болалардир”, деб ёзди у.