Унда оилаларнинг бузилиши билан боғлиқ муаммоларнинг энг асосий сабаблари ҳозирги кунда фарзандсизлик, оилавий келишмовчилик, ичкилик ва оиладаги нотинчлик, миграция ҳамда моддий етишмовчиликлардан иборат, деган хулосага келинди.

Фарғона вилоятида ўтган йилга нисбатан шу давр мобайнида ажримлар сони камайганлиги таҳлилларда маълум бўлди. Лекин ҳали оғриқли нуқталаримиз кўп аслида. Масалан, ўз фарзандини сотиб юбораётган ҳолатлар кўпайиб боряпти. Бу эса охирги ҳолат, бизнингча. Бу воқеликларнинг келиб чиқишига эса узоқ йиллик турмушнинг дарз кетиши, оилавий қийинчилик ва келишмовчиликлар сабаб бўлаётир.

Жамиятда оилага муносабат ўзгариб боряпти. Ажримлар яхши оқибатларга олиб келмаслигини, оила муқаддас қўрғон эканлигини бола онгига сингдиришни мактабдан бошлашимиз керак. Бу энг тўғри ва оқилона йўл. Бундан ташқари, ҳали расман тасдиқланмаган бўлса ҳам никоҳ ёшини қизларга нисбатан ошириш масаласи тўғри ўртага қўйилган. Буни шакллантириш ва янада мукаммалроқ ишлаб чиқиш лозим. Қизларнинг никоҳ ёшини оширилиши ажримларнинг сезиларли даражада камайишига туртки бўлади. Чунки, никоҳга кираётган, катта йўл ёқасидаги одам вояга етган бўлиши лозим. Статистика бўйича, никоҳга кираётганларнинг асосий қисми 20 ёшдан ошган ёшлар.

— Шаръий никоҳ билан яшаш ҳолатлари ўтган йилга нисбатан кескин фарқ қилмаётганининг асосий сабаби – ажримларнинг кўплигида, — дейди Тошлоқ туман ФҲДЁ бўлими мудираси вазифасини вақтинча бажарувчиси Гулюз Саидова. — Бу икки масала эса бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Чунки ажрашиб уйланганлар ажрим узоқ жараён эканлиги учун иккинчи никоҳни деярли қонунийлаштирмайди. Бундан ташқари, ажралишаётган оилаларнинг аксарияти судда ёки ФҲДЁ бўлимларида ўзаро келиша олишмайди.

Ёшлар билан суҳбатлар жараёнида айнан мана шу масалалар билан биргаликда эр ва хотин бир бирларининг олдидаги масъулиятлари, ҳар иккала томон ҳам тенг ҳуқуқли эканлиги тушунтирилди. Суҳбатлар сўнгида диний, дунёвий, ҳаётий саволларга мутахассислар тўлиқ равишда жавоблар бердилар.

Элёржон Эҳсонов, ДХА Фарғона вилоят бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш шўъбаси етакчи маслаҳатчиси.