1950 йилнинг бошларида “De Havilland” — британия авиасозлик компанияси ҳақиқий авиация мўъжизаси ҳисобланган “Комета” самолётини ишлаб чиқаради. Бироқ, бир йил ўтгач, у ҳавода парчаланиб кетади.
Бир неча ой ўтгач, яна иккита самолёт билан шунга ўхшаш воқеа содир бўлади. Муҳандислар самолётдаги ҳар бир винт диагностикасини ўтказиб, муаммо сабабини топишади.
Фалокат сабаби тўртбурчак шаклдаги самолёт ойналарида эди. Гап шундаки, бурчаклари катта вазн остида бўлган ойна босим кучайган парвоз пайтида сина бошлайди. Муҳандислар дераза бурчакларини қирралаб олиб, ойналарни думалоқлатиш орқали муаммони ҳал қилишади. Шундан сўнг парвоз қилиш анча хавфсизроқ бўлган.