Гамалея эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот марказининг вирусологи Анатолий Альтштейннинг сўзларига кўра, Хитой юқори интизом ва самарали карантин туфайли касаллик ўсишининг олдини олишга муваффақ бўлди.

Соғлиқни сақлаш иқтисодиёти институти, Миллий тадқиқот университети Олий иқтисодиёт мактаби директори Лариса Попович бунинг сабабини иммунитетни мустаҳкамлайдиган анъанавий тиббиёт Хитойда ниҳоятда машҳур бўлганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, экспертнинг фикрига кўра, Хитойда холис статистика мавжуд. Шу боис ҳам мамлакатда коронавирус кам тарқалмоқда.