Мазкур қонун лойиҳасининг мақсади нобанк кредит ташкилотларини ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва фаолиятини тугатишини ҳамда микромолиялаш фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қайд этилганидек, ҳозирги кунга қадар нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги ягона ҳуқуқий ҳужжат бўлмаган. Лойиҳа билан микромолия ташкилотларига, ломбардларга ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларига, микроқарз ва микрокредит бериш бўйича микромолиялаш фаолиятини амалга ошириш қисмида – банкларга, нобанк кредит ташкилотлари хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қисмида – товар истеъмол кредитларини берувчи ёки лизинг хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларга, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ жисмоний шахсларни кредитлашни амалга оширишга рухсат этилган бошқа юридик шахсларга татбиқ этилади, деб хабар беради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати.