Қайд этилишича, амалдаги қонунчиликка кўра, нодавлат олий таълим ташкилотларига қабул жараёнлари ҳар йили июнь-сентябрь ойларида бўлиб ўтиши белгиланган. Шунга мувофиқ, нодавлат олийгоҳларда қабул жараёнлари расман бошланди.
Давлат ОТМларида қабул қуйидаги саналарда бошланади:
— Бакалавр учун қабул (5 июндан – 25 июнга қадар) my.uzbmb.uz
— Магистратура мутахассисликларига қабул (1 июлдан 30 июлга қадар) magistr.edu.uz
— Иккинчи мутахассисликка қабул (10 июлдан 10 августга қадар) my.edu.uz
— Ўқишни кўчириш (15 июлдан 5 августга қадар) transfer.edu.uz — давлат ОТМнинг биридан бошқасига;
my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига.