Шу тариқа Нодирбек Абдусатторов ортда қолган 6 тур натижаларига кўра 2,5 очко жамғариб, турнир жадвалида 9-поғонани эгаллаб турибди.
Бугун Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган нуфузли "WR Chess Masters" турнири доирасида 7-тур баҳслари бўлиб ўтади. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун тур доирасида польшалик Ян Кристоф Дудага қарши ўйин ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан соат 18:15 да бошланади.