Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов "Tata Steel Chess-2023" турнирида шахмат қироли Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди.
Классик шахматдаги ушбу ажойиб ғалабаси орқали Нодирбек Абдусатторов 4 очко билан турнирнинг якка пешқадамига айланиб олди. Ҳали баҳслар давом этади.
Эътиборлиси, Нодирбек 2800+ энг юқори рейтингдаги шахматчини қора доналарда ютган илк шахматчи бўлиб тарихга кирди.