2023 йил январь ойида давомида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказига келиб тушган 133 та мурожаат асосида тақдим қилинган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда лаборатория текширувидан ўтказилди.
Бу ҳақда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази ахборот хизмати маълум қилди.
Таҳлил натижаларига кўра, 568 турдаги 10002 ўрам, жумладан:
➖ 100 турдаги 2115 ўрам давлат рўйхатидан ўтган;
➖ 200 турдаги 3500 ўрам давлат рўйхатидан ўтмаган;
➖ 20 турдаги 318 ўрам мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
➖ 200 турдаги 3500 ўрам мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
➖ 25 турдаги 319 ўрам ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича (ғайриқонуний нусха);
➖ 20 турдаги 115 ўрам яроқлик муддати тугаган (сифатсиз);
➖ 3 турдаги 135 ўрам қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича ҳулоса берилди.
Чора кўриш мақсадида маълумотлар тегишли органларга тақдим қилинди.