Мутасаддилар дастлаб Хива шаҳар "Бинокор" маҳалласида жойлашган кўп квартирали уйларни таъмирлаш жараёни билан танишиб, Хонқа туманининг маҳаллаларида қурилган ноқонуний қурилмаларни кўздан кечирилиб қонун бузилган ҳолатларига чоралар кўриш белгилаб олинди.

"Обод" МФЙ ҳудудида жойлашган кўп квартирали уйларда яшовчи аҳоли билан суҳбатлашиб, мавжуд муаммолар ўрганилди. Фуқаролар томонидан билдирилган шикоятларнинг асосий қисмини ичимлик сув муаммоси бўлиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар юклатилди.

Шунингдек, шаҳардаги энг оғир Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти ҳам кўздан кечирилиб, муаммолари таҳлил қилинди. Ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолига ширкатлар тугатилиб, янги тизим – бошқарув сервис компанияларига ўтказиш тўғрисида аҳолига кенгроқ тушунчалар берилди.

Бундай тадбирлар вилоятнинг бошқа туман ва шаҳар ҳудудларида ҳам амалга оширилди.

Урганч тумани ҳокими ўринбосарлари, масъуллар ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Урганч туманида "Обод маҳалла" дастури доирасида "Орзу" маҳалласида жойлашган кўп квартирали уйлар атрофида жойлашган ноқонуний қурилган қурилмаларни аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича қонуний чоралар кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шу кунга қадар ишчи гуруҳ томонидан қайд этилган 200 та ҳолатдаги ноқонуний қурилмалардан 156 таси бартараф қилинди. Мазкур юмушларни амалга оширишда 6 та махсус техника, 20 та юк машинаси ва 250 нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар жалб этилган.

Хоразм вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш

бошқармаси Ахборот хизмати