У 82 нафар фуқароларни ҳар биридан авиа билет ва «Ковид-19» маълумотномаси учун 2.000.000 сўмдан 3.500.000 сўмгача бўлган миқдордаги пулларни олиб, уларга қалбаки авиа билетларни бериб, пулларни шахсий манфаати йўлида ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраганлар.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.