Осло ва Копенгаген аэропортлари номаълум учувчисиз учиш қурилмалари аниқлангани сабабли ҳаво ҳудудини ёпди, деб хабар бермоқда Reuters.

Копенгаген полицияси комиссари ёрдамчиси ўринбосари Якоб Хансен журналистларга “Полиция бу қандай дронлар эканини аниқлаш учун батафсил текширув бошлади”, деди ва дронлар тутиб олинмасидан олдин ғойиб бўлганини қўшимча қилди.

Хансен, Дания ва Норвегия расмийлари икки ҳодиса ўртасида боғлиқлик бор-йўқлигини аниқлаш учун ҳамкорлик қилишларини айтди. Дастлаб Копенгаген аэропорти, кейин Осло аэропорти ёпилди. Иккала аэропорт фаолияти ҳам деярли тўрт соатга тўхтатилди.

Чекловлар туфайли барча рейслар яқин атрофдаги аэропортларга йўналтирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша полицияси дронга ўхшаш номаълум объектни аниқлаган эди. Тахминларга кўра, бу 10 сентябрга ўтар кечаси Польша ҳудудига кирган дронларнинг охиргисидир, деб хабар берди lenta.ru.