Маълум қилинишича, эндиликда фуқаролар: 

— эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни, шу жумладан кўчмас мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиш учун хотин (эр)нинг розилик аризасини;

— автомототрнаспорт воситасини тасарруф этиш (сотиш, ҳадя, қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш ва бошқа турдаги тасарруф қилиш) ишончномасини;

— ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлашни видеоконференция орқали (онлайн) нотариал расмийлаштиришлари мумкин.