Маълумот учун: “СТС Ммир” телерадиокомпанияси Сибирь ҳудудидаги энг оммабоп ва кўпчилик севиб томоша қиладиган телеканаллардан бири ҳисобланади. Телеканал 24 соат давомида узлуксиз эфирга узатилади. “Ошхонада биргаликда” теледастурини 100 мингга яқин мухлис томоша қилади.

Гастрономик шоуга Ўзбекистон фуқароси, Томск давлат архитектура-қурилиш университетининг 2-курс талабаси Козимжон Алимқулов таклиф этилди. У телетомошабинларни ўзбек пазандачилиги намуналаридан “шўрва” ва “димлама” таомларини тайёрлаш жараёни билан таништирди, деб хабар бермоқда  “Дунё” АА мухбири.

Бундан ташқари, ўзбек ошпази ўзбек миллий урф-одатлари, анъаналари хақида сўзлаб берди. Ўзбекистоннинг бой туризм салоҳияти, хорижий сайёҳлар учун мамлакатимизда яратилган кенг қулайликлар ва шарт-шароит ҳақида ҳам маълумот бериб, барча сибирликларни Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини зиёрат қилишга таклиф этди.