Дастлабки маълумотларга кўра, 170 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари орасида қурбонлар йўқ, самолёт зарар кўрмаган, деб хабар беради Новосибирск вилояти бўйича давлат фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Қайд этилишича, бортда жами 170 киши, жумладан, 23 нафар бола бўлган. “Уларнинг барчаси эвакуация қилинди. Ҳеч ким жабрланмади. Самолёт, ердаги бино ва иншоотларга зарар етмади”, – дейилади хабарда.
Қўнган жойга Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Новосибирск вилояти бўйича Бош бошқармасининг тезкор ва аэромобиль гуруҳлари жўнатилди.
“Маҳаллий маданият уйида йўловчилар учун вақтинчалик турар жой тайёрланди”, — дейилади манбада.
Ғарбий Сибир транспорт прокуратураси томонидан парвозлар хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини текшириш ишлари ташкил этилди. Ғарбий Сибир транспорт прокурори воқеа жойига борди, деб хабар беради ria.ru.