Ноябрнинг деярли бутун биринчи ҳафтаси давомида Ўзбекистонда об-ҳаво кам булутли бўлади. Дам олиш кунларида булутлилик ортади, бироқ қуруқ ҳаво кейинги ҳафтанинг бошигача сақланиб туради. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

Кейинчалик иссиқ тўлқинлар совуқ тўлқинлар билан алмашиб туради, ҳарорат кечаси 5-8 даража илиқдан 0-3 даража совуққача, кундузи 17-20 даража иссиқдан 3-6 даража илиққача ўзгариб туради. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.