Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИВнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Нукус шаҳар қурилиш бошқармаси собиқ мутахассиси К.Н. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, унга автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасини очиш учун ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ажратиб беришни ваъда қилиб, эвазига 8,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан К.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.