Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2022 йилда Нукус инновацион туманида балиқчилик кластерини ташкил мақсадида 2 та стартап лойиҳа — “Bostanova Nesibeli” МЧЖнинг "Оролбўйида балиқчиликни ривожлантириш, шунингдек йўқолиб кетиши хавфи остида турган балиқ турларини тиклаш" ва “AMU ARAL SAZANI” МЧЖнинг "Инновацион рециркуляцион интенсив усулда балиқ етиштириш" стартап лойиҳалари молиялаштирилди.

“Bostanova Nesibeli” МЧЖ томонидан балиқ чавоқларни етиштириш учун инкубатор цехи биноси барпо этилиб, инкубатор цехи учун зарур ускуналар харид қилинган. Ускуналарнинг ишга туширилиши натижасида йилига 10 тонна балиқ чавоқлари етиштирилади ва етиштирилган чавоқлар балиқчилик хўжаликларига шартнома асосида етказиб берилади. Инкубацион цехда балиқнинг карп, оқ амур ва дўнг пешана турлари чавоқлари кўпайтирилиши кўзда тутилган.

“AMU ARAL SAZANI” МЧЖ томонидан 3 гектар сунъий кўл майдонида инновацион рециркуляцион усулда товар балиқ етиштирилади. Бугунги кунда корхона томонидан Хитойдан 3,5 миллиард сўмга инновацион ускуналари олиб келинган ва Хитой технологияси асосида 10 та сунъий ҳавза ўрнатилган. Ушбу 10 та сунъий ҳавза орқали 3 гектар сунъий кўлда балиқ етиштириш режими (балиқларни озиқлантириш, сувнинг ҳароратини оптимал ушлаб туриш, кислород билан тўйинтириш ва ҳ.з.) бошқарилиб борилади. Корхона томонидан 3 гектар ер майдона инновацион усулда йилига 100 тонна товар балиқ етиштириш орқали 4,0 миллиард сўм даромад олиш режалаштирган. Кейинги йилларда корхона даромади ҳисобидан балиқчилик озуқалари ишлаб чиқариш линияларни ўрнатиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида Нукус туманида 30 та янги иш ўринлари яратилади.