Халқаро фестивалга дунёнинг бир қанча давлатларидан хорижий меҳмонлар ташриф буюришади. Жумладан, халқаро ташкилот мутасаддилари, экспертлар, маҳаллий маданий мерос, илм-фан, санъат ва бошқа соҳалардаги экспертлар ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.

Ҳозирда Нукус шаҳридаги Амфитеатр ва Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савиский номидаги давлат санъат музейи ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикаси давлат байроқлари (Флагшток) жойлашган майдонларда тайёргарлик ишлари жуда авжида.

Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан мазкур фестивалда иштирок этиш учун келган жамоалар миллий ўтовларни қуриш, саҳналарни безатиш ва янада бошқа ишлар билан банд.

ЎзА фотомухбири М. ХАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар