АКТ вазири Шерзод Шерматов мазкур ҳудудда бўлиб, янги ўқув йили яқинлиги боис, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон шаҳридаги филиали қурилиш жараёнларини жадаллаштириш борасида масъулларга бир қатор топшириқларни берди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, мазкур мажмуада бир қатор замонавий ўқув бинолари, 630 ўринли талабалар ётоқхонаси, ўқув лабораторияси, спорт иншооти каби қатор лойиҳалар асосида йирик мажмуа қад ростлайди.