Мажмуада маъмурият, таъсисчилар учун алоҳида хоналар, она-бола хонаси, ошхона, икки йўлакли касса-чиптахоналар, ҳайдовчилар учун дам олиш хонаси мавжуд. Бино атрофини назорат қилувчи 6 та кузатув камераси ўрнатилган.

Тошкент вилояти Транспорт бошқармасининг ҳаракат жадвалига мувофиқ ҳозирда ушбу автошоҳбекатдан «Нурафшон – Қўйлиқ -591», «Нурафшон – Алимкент -345», «Бургалик – Қўйлиқ-423», «Нурафшон –Қайтмас-437», «Нурафшон – Қўйлиқ – Чирчиқ-522» йўналишларида автобус қатновлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Нурафшон ҳудуди бўйлаб ҳаракатланувчи барча транспорт воситалари янги автошоҳбекат орқали йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.