Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 18 ноябрдаги ПҚ-18-сон қарори билан Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва яратилаётган имкониятлардан аҳолининг хабардорлик даражасини кенгайтириш мақсадида Тошкент вилоятида «Нурафшон ТВ» телеканалини ташкил этиш белгиланган эди.
Қарор асосида АКТ вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 638-сон буйруғи билан «РРТМ» ДУК томонидан техник тадбирлар амалга оширилиб, Тошкент телеминораси, Ангрен, Шоугаз, Чорвоқ ва Бекобод радиотелеузатиш станциялари орқали «Нурафшон ТВ» телеканалини 17 январь кунидан бошлаб тест тариқасида эфирга узатилиши таъминланди.