Қувонарлиси, унда -66 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Сардор Нуриллаев олтин медаль учун курашадиган бўлди. У кечки дастурда олтин медаль учун тожикистонлик Нурали Эмомалига қарши татамига чиқади.
Шунингдек, Муҳриддин Тиловов (-66 кг) ва Достон Рўзиев бронза медали учун татамига чиқишади. Эътиборли жиҳати, бронза учун кечадиган баҳсларда ҳар икки спортчимизнинг рақиби ҳам франциялик. Жумладан, Достон Ромарик Боуда, Муҳриддин эса Максим Гобертга қарши баҳс олиб боради.
Афсуски, қизларимиз ва бошқа спортчиларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди.