“Нурсултан Назарбаев ўзини яхши ҳис қилмоқда, касаллик симптомларсиз кечмоқда. Тана ҳарорати барқарор, коронавирус учун характерли бўлган симптомлар кузатилмади. Қозоғистоннинг биринчи президенти врачлар кузатувчида. Шунинг учун ташвишланишга ҳожат йўқ”, — дейди Укибай.
Унинг айтишича, Назарбоев масофадан ишламоқда. “Шу кунларда Нурсултан Абишевич ҳамкор давлатлар раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилди,” дейди у.
Матбуот котибнинг сўзларига кўра, Назарбоев унинг учун қадрли бўлган қатор давлатлар етакчилари билан бирга мамлакатнинг меҳнат жамоаларидан номига келаётган барча телеграмма ва хатларни ўқимоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг биринчи президенти матбуот хизмати шу йилнинг 18 июн куни Нурсултон Назарбоевнинг коронавирусга топширган тести мусбат чиқани, шу боис Элбоши ўзини ўзи ҳимоялаш ва масофадан ишлаш тизимига ўтгани ҳақида хабар берганди.