Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, фавқулодда хизматлар мутахассислари 12 кишини қутқариб қолишга муваффақ бўлган. Қулаш вақтида бинода бўлган икки киши ҳалок бўлди. Ҳодиса жойида қутқарувчилар ишларини давом эттирмоқда.

Агентликнинг таъкидлашича, бино яқинда қурилган ва ҳозирда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Уй нима учун қулагани аниқланмоқда, деб хабар беради report.az.