Унга кўра, исроиллик ҳарбийлар Рамаллаҳ шаҳри ғарбида жойлашган Кафр-Нима қишлоғи яқинида машинага қарата ўқ узган, оқибатда тўрт киши ҳалок бўлган.
Шундан сўнг, агентлик хабарига кўра, Исроил армияси қишлоққа ҳужум қилган ва тўқнашувларга сабаб бўлган ва камида саккиз киши жароҳат олган. Жабрланганлар тиббий муассасаларга етказилган, деб хабар беради tass.ru.