Хабарда АҚШ Президенти Россия Президенти Путин ва Туркия Президенти Эрдоғаннинг қўшма талабини бажариб, ўзининг иттифоқчиси Греция Бош вазири Кириакос Мицотакисни устунликдан “маҳрум қилаётгани” таъкидланган. АҚШ ҳукумати Греция ҳукумати томонидан Байден маъмуриятига Украинага Россияга қарши кучлар ва қурол тизимларини ўтказиш учун ажратган Александруполисдаги базанининг фаолиятини давом эттириш қанчалик зарурлигини зудлик билан кўриб чиқишни буюрди, дейилади мақолада.

Мақолада қўшимча қилинишича, АҚШ ва Россия ўртасида Украина тақдири бўйича тўғридан-тўғри музокаралар ижобий ва самарали деб баҳолангани боис, Трамп маъмурияти энди Киевга Москвага қарши Америка техникаси ва ходимларини юбормайди, яъни Александруполисдаги Америка базаси кераксиз деб топилиши мумкин, деб хабар беради ria.ru.