“Обод уй” электрон дастурини кўчмас мулк кадастрининг биллинг тизимига интеграция қилиниши таъминланди ҳамда тўловларни Марказий банкнинг клиринг ва бошқа тўлов тизимлари орқали онлайн тарзда амалга ошириш йўлга қўйилди. Хусусан,
- 2017 йилда 5,8 млрд сўм;
- 2018 йилда 80,1 млрд сўм;
- 2019 йилда 257,9 млрд сўм миқдоридаги мажбурий бадал тўловлари йиғилиб, тўлиқлигича кўп квартирали уйларни сақлаш ва таъмирлашга ҳамда уй-жой мулкдорларининг ширкатлари томонидан кўп квартирали уйларни таъмирлаш учун олинган кредит қарздорлигини қайтаришга йўналтирилди.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, «Обод уй» электрон дастурининг мобил иловаси ҳам ишлаб чиқилган.