Мазкур мурожаат аризаси бўйича агентликнинг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганда, фуқаро 2019 йилнинг май ойида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россияга кетганлиги, 2021 йилнинг ноябрь ойида баландликдан йиқилиб, умуртқа поғонасидан оғир тан жароҳати олганлиги аниқланди.

Бугунги кунда фуқаро мустақил ҳаракатлана олмаслиги ва меҳнат қилиш қобилиятини йўқотганлиги, даволаниш жараёнини давом эттириш мақсадида Ўзбекистонга қайтишда амалий ёрдам сўраган.

Фуқаронинг паспорти яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли Ваколатхона ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Ватанга қайтиш гувоҳномаси комиссия тўловларисиз, қисқа фурсатларда тайёрлаб берилди.

23 январда хоразмлик фуқаро шифокор назоратида Москва – Тошкент авиарейси орқали Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга олиб келинди.

Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари ва фуқаронинг яқин қариндошлари кутиб олди. Яқин қариндошлари ҳамроҳлигида Хоразмга кузатиб қўйилди, деб хабар беради агентлик матбуот хизмати.