Оҳангарон шоҳ кўчасида ер усти пиёдалар ўтиш йўлаклари қурилиши бошланди. Бу ҳақда Яшнобод тумани ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент ҳалқа автомобил йўлининг 42–47 км қисмида 4 та замонавий ер усти пиёдалар ўтиш йўлаклари қурилиши режалаштирилган. 

Ушбу иншоотлар аҳолининг хавфсиз юриб ўтишини таъминлайди, транспорт оқимини яхшилайди ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади, шу билан бирга қурилиш ишлари доирасида йўл бўйида жойлашган айрим соғлом бўлмаган дарахтлар, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг тегишли руҳсатномаси ва назорати остида бошқа жойга кўчрилиши ва ўрнига янги дарахтлар, кўчатлар экилмоқда.