"PREMIUM AGRO PLYUS" масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган  мазкур лойиҳа доирасида шу кунга қадар 2 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий кредитлар жалб қилинди. 

Лойиҳа фойдаланишга топширилгач, йилига 400 тоннадан ортиқ помидор етиштирилиб, маҳсулотнинг 90 фоизини экспортга йўналтириш кўзда тутилган. Шу билан бирга, корхонада 25 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. 

Умуман кейинги йилларда туманда ташқи савдо ҳажмини ошириш юзасидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бунда асосий эътибор ҳудудга хорижий инвесторларни жалб қилишга қаратилмоқда. 

 

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, охирги пайтда туманга жалб этилаётган инвестициялар миқдори ортиб боряпти. Жумладан, ўтган йили давлатимиз раҳбари Оҳангаронга туманига ташрифи чоғида чорвачилик коплексларини бунёд этиш тўғрисида топшириқ берган эди. 2019-2021 йилларда ҳудудда жами 30 та чорвачилик комплекси барпо этилади. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 746 млрд. 598 млн. сўмни ташкил этади.